“Тоттенхэм”да катта тозалаш бошланди

“Тоттенхэм” мутасаддилари қишки трансферлар даврида бир неча футболчилар билан хайрлашишга тайёргарлик кўрмоқда.

Лондонликларни шуғуллантираётган Антонио Конте бир неча ой давомида ўз ўйин услубига мос келмаётган ўйинчиларни аниқлади ва клуб раҳбариятидан уларнинг жавобини бериб юборишни талаб қиляпти.

Январда “Тоттенхэм”ни икки футболчи – ярим ҳимоячи Деле Алли ва химоячи Мэтте Доэрте тарк этади. Таркибни тозалаш ишлари ёзда ҳам давом эттиралади.

Ўз вақтида “Тоттенхэм”нинг асосий юлдузи бўлган Деле Аллининг амалдаги шартномаси яна икки ярим давом этиши белгиланган. Унинг трансфери 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

29 ёшли Доэрта ҳам аслида 2024 йилнинг ёзигача Лондонда қолиши керак эди. Энди  клуб уни 16 миллион еврога қўйиб юборишини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!