“Тоттенхэм”га бош кўтарган Кейнга янги таклиф берилади

“Манчестер Сити” раҳбарияти Ҳарри Кейн трансфери бўйича “Тоттенхэм”га 100 миллион фунт таклиф қилиб, рад жавобини олганди.

Кейинроқ, лондонликлар тўпурари агар клуб раҳбарияти уни қўйиб юбормаса, машғулотларга қатнашмаслигини билдиргани ҳақида маълумотлар тарқатилди.

Айни пайтда “шаҳарликлар” “Тоттенхэм”га тўпурар трансфери бўйича янги таклиф тайёрламоқда. Бироқ, ҳозирча Гвардиола жамоаси бу галги суммани сир тутяпти.

Ҳарри Кейн ўтган мавсумда Англия премьер-лигасида 35 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 23 маротаба ишғол қилди ва 14 марта голли пас оширди.

 

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!