Яқиндагина "Тоттенхэм" клуби бошқарувини ўз қўлига олган Антонио Конте жамоанинг англиялик ярим ҳимоячиси Деле Алли ҳақида гапирди.

“Челси”даги кунларимни жуда яхши эслайман, ўшанда биз кетма-кет 13 ғалабали серияга эришганмиз, кейин эса Деле Алли дубль қайд этиб, сериямизни тўхтатганди. Бироқ, бу аллақачон ўтмишда қолди. Деле, албатта, катта салоҳиятга эга ва жисмонан кучли. Мен унга ўз иқтидорини кўрсатиши учун имконият бераман.

Мен “Тоттенхем”нинг ҳар бир футболчисига очиқман, асосийси, улар менга майдонга тушиш имкониятига муносиб эканликларини исботлашлари шарт”, - деди Конте.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар