"Тоттенхэм"нинг собиқ ҳимоячиси "Уотфорд" билан шартнома имзолади

“Уотфорд” клуби “Тоттенхэм”нинг собиқ ҳимоячиси Дэнни Роуз билан 2 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди.

Роуз учун “Уотфорд” бегона эмас. Боиси у ушбу жамоада 2008/09 йилги мавсумда тўп сурган.

Роуз ўтган мавсум “Тоттенхэм”нинг асосий жамоасида ҳеч қайси мусобақа қайдномасига киритилмади. У мавсумни ўринбосарлар жамоасида ўтказди.

Дэнни фаолияти давомида “Лидс”, “Сандерленд” ва “Ньюкасл” каби клубларда ўйнаган. Англия терма жамоаси сафида 29 та ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!