"Тоттенхэм"нинг янги устози биринчи бўлиб жамоага кимни олиб келмоқчи?

"Бенфика" клуби ҳужумчиси Харис Сеферович шу ёзда Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.

Mirror нашрининг хабар беришича, 29 ёшли швейцариялик футболчига "Тоттенхэм" қизиқиб қолган. Аниқроғи, "шпорлар"нинг янги бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. Португалиялик мутахассис бу борада биринчи бўлиб айнан Сеферовични олиб келишни мақсад қилмоқда.

Сеферович ўтган мавсум "Бенфика" сафида жами 48 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 26 та гол ҳамда 7 та ассист ёздириб қўйди.

Хариснинг айни дамдаги трансфер нархи 14 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!