Трансферлар билан узоққа бориб бўлмайди!

“Тоттенхэм” бош мураббийи Антонио Конте жамоа қишки трансферларни ижобий якунлаган тақдирда ҳам бу премьер-лигада кучли тўртликка кириб, Чемпионлар лигасига йўлланма олиш учун етарли бўлмаслигини таъкидламоқда.

Қишки трансфер ойнаси очилди ва Конте клуб президенти Даниэль Леви ва спорт директори Фабио Паратичи билан  таркибни кучайтириш борасида маслаҳатлашиба йўлланма берадиган ўринларга суқулиб кириш учун ўша ўринлардаги жамоалардан бири инқирозга юз тутиши керак бўлади.

- Ҳозир премьер-лигада тўртта катта клуб бор. Яна тўртта жамоа инвестициялар ёрдамида уларга яқинлашишга ҳаракат қиляпти. Лекин буни фақат трансферлар ва сармоя орқали ҳал қилишнинг имкони йўқ. Фақат пул билан узоққа бориб бўлмайди.

Кўпчилик мендан Чемпионлар лигасига тушиш имконияти ҳақида сўраяпти. Ростини айтаман, бизни жуда катта машаққатли меҳнат кутиб турибди, шунинг учун ҳам бизга вақт ва сабр-тоқат керак бўлади, - деди Антонио Конте.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×