"Турон" - "Машъал": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Турон" - "Машъал" тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • Суперлига
  • 11-тур

Турон

0 : 0

25/06/2021 20:00

Машъал

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. "Турон" - "Машъал" учрашувида нурсиз дуранг қайд этилди.

  • 90+3'

    Сўнгги сонияларни мезбонлар анча фаол ўтказмоқда.

  • 90+2'

    Рақибига нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Ибе Окоро майдондан четлатилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Акмал Ортиқов ушлаб олди.

  • 85'

    "Турон"нинг бир неча дақиқалик босими бурчак зарбасидан кейин ўз якунига етди. Ҳамон аниқ зарба йўқ.

  • 83'

    Музаффаровнинг стандартдан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 82'

    Тошмирзаевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Ибе Окоро огоҳлантирилди.

  • 80'

    Стандартдан кейин "Машъал"да ўта хавфли ҳужум! Аммо Алиқуловнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 78'

    Ҳали дарвозаларга бирорта аниқ зарба берилмади. Ўйиннинг 78-дақиқаси якунланмоқда.

  • 76'

    Чигози ва Шодмонов ўрнига Йўлдошев ҳамда Саъдуллаев майдонга тушди.

  • 74'

    2 рақибидан ўтган Чигози пас беришга келганда хатога йўл қўйди. Тўп йўқотилди.

  • 72'

    Сардор Абдураимога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. унинг жисмоний ҳолати дош бермади.

  • 70'

    Меҳмонлар вакилининг олис масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 67'

    Жамоалар биринчи голга қадар эҳтиёткор ўйнамоқда. Ҳисоб очилиши ўйин темпи ошишига сабаб бўлиши аниқ.

  • 65'

    Футболчилар ўзаро тўқнашиб кетди. Ҳар икки томон вакилига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 62'

    Жавоҳир Соҳибов жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундира олмади. Вазият қўлдан кетди.

  • 60'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 58'

    Ким Бойонг зарба беришга кечикди. Ҳужумнинг кескинлиги йўқолди.

  • 56'

    "Машъал" футболчиси ҳужумда дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 54'

    Ким Бойонг бурчак яқинида қўполлик ишлатди. Муборакликларда стандарт вазият.

  • 52'

    Иккинчи таймда майдон эгалари нисбатан фаолроқ ҳаракат қилмоқда.

  • 50'

    "Машъал" таркибида Жамолиддин Убайдуллаев огоҳлантирилди.

  • 48'

    Билолхон Тошмирзаевнинг чап оёқда йўллаган хавфли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Жасурбек Хакимов ўрнига Жавоҳир Соҳибов майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 44'

    Самандар Шукуруллаевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 42'

    Ифеанининг зарбасига ўхшамади. Тўп "Турон"га ўтиб кетди.

  • 41'

    Темур Ҳакимов офсайдда қолиб кетди.

  • 39'

    Ўйин икки жарима майдони орасида кечмоқда.

  • 37'

    Жамоаларга ҳужумни якунлашда кескинлик етишмаяпти.

  • 34'

    Ўйин пастроқ темп ва тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 32'

    Жарима тўпини пас билан ижро этган муборакликлар вазиятдан унумли фойдалана олмади.

  • 30'

    "Турон" яна бир бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 29'

    Ҳакимов зарба бериш учун рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 27'

    Сўнгги дақиқаларда яйпанликлар фаоллашиб қолди.

  • 25'

    Билолхон Тошмирзаевнинг узатмаси шеригига қадар етиб бормади.

  • 23'

    Шквирин шогирдлари бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. Ҳужумда қўполлик.

  • 22'

    Ҳумоюн Муртазоевнинг чиройли узатмасидан кейин Ифеани тўпга ета олмади. 

  • 21'

    Суннатилла Эрматов олис масофадан ўз омадини синаб кўрди. Зарбага аниқлик етишмади.

  • 19'

    Тўп назорати Хомяков шогирдлари томонда бўлиб турибди.

  • 17'

    Сардор Абдураимов бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо ҳимоячи уни тана ҳаракати орқали тўхтатиб қолди.

  • 15'

    Зафарбек Акрамовнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 13'

    Мезбонлар стандартдан кейин хавфли вазият ярата олди. Аммо дарвозага зарба берадиган футболчи топилмади.

  • 11'

    Ким Бойонгга нисбатан қоида бузган Ифеани Ифеанига сариқ карточка кўрсатилди.

  • 9'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда. 

  • 6'

    Хакимовнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 5'

    Майдон эгалари рақибга босим уюштирмоқда.

  • 3'

    Муборакликлар илк дақиқалардан тўпни ўз назорати остида ушлаб турибди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқа ичида старт олади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!