"Турон" бу борада Суперлигадаги ягона жамоа

25-28 июнь кунлари Суперлигада 11-тур ўйинлари ўтказилди. Беллашувлар муросасиз кечди.

"Сўғдиёна" Жиззахда "Локомотив" билан куч синашди. Мухлислар ажойиб учрашув шоҳидига айланишди. Ўйинда голдан ташқари ҳамма нарса бор эди. Аммо дарвозаларга йўл топилмади.

"Навбаҳор" Бекободда 0:2 ҳисобида имкониятни бой бераётганди, якунда камбэк қилиб дурангга эришди. "Насаф" сафарда "Қўқон-1912"ни таслим этди. Охирги пайтларда яхши натижаларни қўлга киритаётган "Қизилқум" "Бунёдкор"дан 3 очко олди.

Эътиборлиси, шу пайтгача фақатгина "Турон"дан ташқари барча клублар камида бир мартадан бўлса ҳам ғалаба нашидасини сурди. Яйпанликлар 4 бор дуранг ўйнади холос. Қолган баҳсларда мағлубиятга учради. Бироқ "Турон" турнир жадвалида бир марта зафар қучган "Андижон"дан юқорида. Сабаби "бургутлар" бир ғалаба ва бир дурангга эришган холос. 

Яқиндагина Игорь Шквирин яйпанликлар устозига айланганди. Балки бу мутахассис кейинги тур ушбу нохуш анъанага барҳам берар?! "Турон" 12-турда "Металлург" билан беллашади. Ўйин 2 июль куни соат 20:00да бошланади.

Суперлиганинг бу туридаги қайси ўйинга энг кўп мухлис ташриф буюрганини биласизми? Энг кам ишқибоз-чи?

IMG_7174_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!