“Турон” клубининг U-21 жамоаси ўйин ўтказса ҳам техник мағлубият ёзилди. Нега?

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни бўлиб ўтган U-21 чемпионати 17-тури доирасидаги “Турон” – “Насаф” учрашувида 1:0 ҳисоби қайд этилган эди.

Бироқ “Турон” жамоаси мазкур учрашув қайдномасига сариқ карточкалари сони 4 тага етиб, 17-турни ўтказиб юбориши лозим бўлган футболчи – А. Абдурашидовни киритганлиги сабабли “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламенти” 17.10-бандига мувофиқ “Турон U-21” жамоасига техник мағлубият, “Насаф U-21” жамоасига эса техник ғалаба ёзилди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Шу билан бирга, ушбу учрашувда урилган голлар бекор қилинади, олинган огоҳлантириш ва четлаштиришлар ўз кучида қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!