"Турон"га Германияда ишлаган мураббий келди

Хабарингиз бор, аввалроқ "Турон" клубида европалик мутахассис иш бошлаши ҳақида маълумот бергандик.

Кутилган мутахассис Вадим Барнич билан бугун расман шартнома имзоланди ва у яйпанликлар сафида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий лавозимида ишлаши келишиб олинди.

Асли келиб чиқиши Латвия давлатидан бўлган мутахассис бунга қадар 5 йил давомида Германиянинг "Фортуна Дюссельдорф" клуби мураббийлар штабида ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!