Тухель 100 млн евролик ҳужумчини “Челси”га келишга кўндирди

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель клуб чорловларини рад этиб келаётган Ромелу Лукаку билан шахсан гаплашиб олди.

Трансфер суммаси 100 миллион еврога баҳоланаётган бельгиялик ҳужумчи германиялик мураббий билан суҳбатдан сўнг, фаолиятини “Челси”да давом эттиришга рози бўлган.

Лекин Ромелу Лукаку “Интер” раҳбариятидан уни қўйиб юборишларини сўрамаслигини ҳам билдирди. Агарда клублар ўзаро келишиб, бу трансферни амалга оширадиган бўлса, моҳир тўпурар Лондонга кўчиб ўтишга қаршилик қилмайдиган бўлди.

Томас Тухель қайсар ҳужумчини кўндиришда Лукаку “Челси”га мухлислик қилиши ҳақидаги фактлардан фойдалангани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!