Тухель 135 миллион евролик шогирдини “Челси”га бепул олиб келади

“Барселона”нинг истеъдодли ҳужумкор футболчиси Усмон Дембеле атрофидаги вазият чигаллашиб бормоқда.

Каталонияликлар уни янги битимга кўндира олмаяпти. Жамоани қабул қилиб олган Хави таркибда Дембеле бўлиши кераклигини ва унга ўхшаган истеъдод эгасини топиб бўлмаслигини таъкидлаяпти.

Агар томонлар январгача келишувга эришмаса, “Челси” Дембеле агентлари билан музокара бошлайди.

Гап шундаки, Дембеле “аристократлар” устози Томас Тухель қўл остида “Боруссия”да тўп тепган. Унинг иқтидорини очилишида германиялик мураббийнинг хизмати катта ва буни футболчининг ўзи ҳам яхши билади.

Агар “Барселона” 135 миллион еврога тушган футболчини Каталонияда қолишга кўндира олмаса, “Челси” уни эркин агент сифатида катта маош билан ўзига қўшиб олиш имконига эга бўлади.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)