Тухель Англия юлдузи ўрнига оддий йигитни танлади

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель Англия терма жамоаси ва “Вест Хэм” юлдузи Деклан Райсни трансфер қилиш фикридан қайтди.

Германиялик мутахассис қимматбаҳо футболчи ўрнига “Монако” ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменини оладиган бўлди. Томас Тухель аввал Франция чемпионатида ишлагани боис, бу ўйинчининг имкониятларини яхши билади.

Аслида клуб раҳбарияти Деклан Райс трансферини маъқуллаган эди. Бироқ, Тухель уларнинг эътиборини 21 ёшли франциялик футболчига қаратишга муваффақ бўлган. Лондонликларга Орельеннинг трансфер суммаси Райснинг анча кам экани ҳам маъқул келмоқда.

Орельер Тчуамени ҳам Томас Тухель билан ишлашга розилик берган. У ўтган мавсумда миллий чемпионатда 36 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини икки маротаба аниқ нишонга олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар