Тухель: “Биз чемпион бўла олмаймиз. Сабаби…

BBC хабарига кўра, «Челси» бош мураббийи Томас Тухель жамоа жорий мавсумда премьер-лигада ғалаба қозона олмаслигини айтди. Гап шундаки, «аристократлар»да коронавирусга чалинган ўйинчилар жуда кўп.

 

“ Таркибда йўқотишлар жуда кўп. 7 нафар футболчи карантинда, яна 6 нафари жароҳати сабаб, камида бир ярим ойни ўтказиб юборади. АПЛда чемпионлик учун кураша оламиз, деб ўйламайман. Бундан ташқари, ҳакамларнинг ғалати қарорларини инобатга олиш керак. «Брайтон» билан ўйинда Пулишичга нисбатан қўполлик учун пенальти белгиланмади", - деди германиялик мутахасис.

 

Эслатиб ўтамиз, 20-турдан сўнг «Челси» ҳисобида 42 очко бор ва жамоа иккинчи ўринда бормоқда, лекин учинчи ўриндаги «Ливерпуль» ҳисобида 41 очко ва захирадаги ўйин бор. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган “Манчестер Сити” 50 очко жамғарган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×