Тухель “Челси”га Франциядаги шогирдини чақиряпти

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель ПСЖда ўзи билан ишлаган шогирди Кристофер Нкункуни Англияга чақиряпти.

Тухель Париждан кетганидан кейин франциялик ярим ҳимоячи Бундеслига вакили “Лейпциг” жамоасига ўтиб кетганди.

Тухель собиқ шогирдининг имкониятларини жуда яхши билади. У “Челси” раҳбарлари олишни орзу қилаётган Орельен Тчуамени ва Деклан Райсдан фарқли равишда рақиб ҳужумларини бузишдан ташқари, ҳужум уюштириш ва прессингда ҳам ўта фаол ўйнайди.

Нкункуга Европанинг бошқа клубларидан ҳам қизиқиш борлиги “аристократлар”нинг трансфер бўйича ишини қийинлаштиради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)