Тухель “Челси”ни кучайтирадиган футболчи топди

“Челси”ни Европа Чемпионлар Лигаси ғолибига айлантирган Томас Тухель  жамоа ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида ПСЖ вакили Маркиньосни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

27 ёшли бразилиялик футболчи Франция чемпионатида ўз имкониятларини тўлиқ намоён этиб келмоқда ва қатор клублар эътиборини қозона олди.

ПСЖ раҳбарияти шартномаси 2024 йилнинг ярмигача амал қиладиган тажрибали ҳимоячини қўйиб юборишга шошилмаяпти.

Шунга қарамай, Маркиньос “Челси”дан ташқари “Реал” ва “Манчестер Юнайтед” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!