Тухель икки футболчига чиқиш эшигини кўрсатди

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель мавсум олди тайёргарлиги бошланмасидан аввал икки футболчи - Росс Баркли ва Рубен Лофтус-Чикни сотиб юборишни талаб қилмоқда.

Манбаларнинг маълум қилишича, германиялик мутахассисга бу икки ўйинчининг ҳаракатлари ёқмаган ва келаси мавсум уларни жамоада қолишини истамаяпти.

Ҳохирча, Росс Барклига “Вест Хэм”дан аниқ таклиф бор. Бу клуб ярим ҳимоячи учун 24 миллион фунт тўлашга тайёр.

Рубен Лофтус-Чик эса, фаолиятини “Лацио” ёки “Лидс”да давом эттириш имконига эга. Ҳар икки клуб бу ўйинчи учун 12 миллион фунт таклиф қиляпти.

Агар уларни тўлиқ трансфер қилиш амалга ошмаса, “Челси” ижара вариантини қўллайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!