Тухель Килиан Мбаппени олишдан бош тортди

Томс Тухель клуб раҳбариятини ёзда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе учун курашдан қайтарди. Маълумки, германиялик мутахассис Париж клубини бошқарганида франциялик иқтидор эгаси унинг қўл остида тўп тепган.

“Аристократлар” ёзда Мбаппени Англияга келишга кўндириш учун катта суммалар кўрсатилган шартнома тайёрлаётган эди. Бироқ, Томас Тухель уларни бу футболчи “Челси”га керак эмаслигига ишонтирди.

Маълум бўлишича, Томас Тухелга биринчи навбатда Мбаппенинг характери ёқмас экан. Бундан ташқари, ҳужумчининг ўйин услуби германиялик мутахассис қўллаётган тактик усулларга тўғри келмайди.  Чунки Мбаппе майдонда ўз бўйнига ортиқча масъулиятни кўп олади ва ўйин режасига умуман амал қилмайди.

Шунингдек, Томас Тухель Мбаппе ёш бўлишига қарамай, уни назорат қилиш қийинлиги, майдондан ташқарисидаги ҳаёти бетартиб экани ва кўп бор тартиб-интизов ва режимни бузишини айтди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар