Тухель: Лукаку “тинчиди”, менга янги ҳужумчи керак!

“Челси” қишки трансферлар вақтида юқори савияли янги тўпурар олмоқчи. Жамоа бош мураббийи Томас Тухель жамоа муваффақиятга эришиши учун янги кучларга муҳтож эканини таъкидламоқда.

Германиялик мутахассиснинг хавотири ўринли. “Челси” тарихидаги энг қиммат футболчи – Ромелу Лукакунинг ўйини пасайиб кетди. Қолаверса, Тухель қўл остида фақат иккита ҳужумчи бор. Тимо Вернер ҳам ишончли оқламаяпти ва фақат битта гол урган холос.

Томас Тухель барқарор ва жароҳатларга чидамли ҳужумчи олишни истаяпти. Ҳозирча, асосий номзод сифатида ПСЖ вакили Мауро Икарди нишонга олинган. Аргентиналик ҳужумчи Париж клубида ҳамюрти Лионель Месси билан чиқиша олмаётгани унинг Францияни тарк этиши билан якунланиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!