Тухель собиқ шогирдини кутмоқда

“Челси” раҳбарияти етакчи ҳимоячи Антонио Рюдигерни янги битимга кўндира олмаслигини тан олди.

 Айни пайтда “шаҳарликлар” унинг ўрнини босишга қодир ҳимоячиларни қидириш билан овора.

Бош мураббий Томас Тухель “Челси”га ПСЖдаги собиқ шогирди Преснел Кимпембени олиб келишни режалаштирмоқда. Германиялик мутахассис клуб хўжайинларидан 26 ёшли ҳимоячини тезроқ трансфер қилишни сўраган.

Кимпембе жорий мавсумда Франция чемпионатида 15 та учрашувда майдонга тушди. 27 ёшли футболчи 2015 йилдан бери Париж клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Қизиғи, бу ўйинчи бор эътиборини ҳимояланишга қаратади ва етти йил давомида бирорта гол уролмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!