Тухель унутиб қўйган футболчи майдонга қайтмоқда

Football London нашри журналисти Адам Ньюсон “Челси”нинг америкалик ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич келаси ҳафта жамоанинг Кобхэмдаги базасида умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши ҳақида хабар тарқатди.

Анчадан бери жароҳатини даволаш билан овора бўлган ярим ҳимоячи назардан четда қолиб кетди. “Челси” матбуот хизмати Пулишичнинг аҳволи, тикланиш жараёни қандай кечаётгани ва қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот бергани йўқ.

Ньюсоннинг маълум қилишича, Кристан Пулишич умумий гуруҳ машғулотларига қўшилгани билан ҳали бери расмий учрашувларда қатнаша олмайди. Ярим ҳимоячи бунинг учун спорт формасини ҳам тиклаб олиши керак.

Пулишичга тўлиқ ўйин ўтказишга тайёр бўлиш учун яна камида икки ҳафта муддат керак бўлади.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)