Тухелга яна ҳужумчи керак!

"Челси" январь ойида ҳужумчи харид қилмоқчи. Бу ҳақда "Express" нашри ёзмоқда.

Манбанинг хабар беришича, "кўклар" бош мураббийи Томас Тухель клуб раҳбариятидан ҳужумчи трансфери учун пул сўраган. Тухель Ромелу Лукакуга сифатли ўринбосар олиб келмоқчи. Шу тариқа, германиялик мутахассис Лукакуга бўлган босимни камайтиришни хоҳламоқда. 

Эслатиб ўтамиз, "Челси" Англия Премьер Лигасининг навбатдаги турида "Ньюкасл"га қарши майдонга тушади. Баҳс эртага Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар