Тухелнинг энг зўр шогирди “Челси”ни тарк этмоқчи

“Челси”нинг энг кучли ўйинчиларидан ҳисобланган Жоржиньо “аристократлар” билан амалдаги шартномани узайтирмайдиган бўлди.

29 ёшли италиялик ярим ҳимоячи фаолиятини ўз юртида давом эттиришни истамоқда. УЕФА томонидан мавсумнинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилган Жоржиньо ўтган мавсум якунларига кўра, “Олтин тўп”га даъвогар ҳисобланади.

Жоржиньонинг “Челси” билан шартномаси 2023 йилнинг ярмигача тузилган. Агар янги битим имзоланмаса, клуб футболчини келаси йил ёзда сотиб юборишга мажбур бўлади.

Италия терма жамоаси аъзосини “Интер” ва “Ювентус” ўз сафида кўрмоқчи бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!