У Агуэро ўрнини эгаллайди

“Барселона” юракдаги муаммолар сабабли узоқ муддатга сафдан чиққан Серхио Агуэро ўрнига янги ҳужумчи қидира бошлади. Айни пайтда, каталонияликлар “Арсенал” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг трансфери ҳақида бош қотирмоқда.

Аслида “Барселона” ўтган мавсумда ҳам габонлик ҳужумчига харидор бўлганди. Лекин ўшанда Обамеянг катта маош эвазига “Арсенал”да қолишга қарор қилган.

Хабарларга кўра, “Барселона” қишки трансферлар очилиши билан тажрибали ҳужумчини сотиб олишга ҳаракат қилади.

Жорий мавсумда бу ҳужумчи ўнта учрашувда иштирок этиб, еттита гол ва иккита голли пас муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар