У “Ливерпуль”дан кетади

“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Ҳарри Уилсон Юрген Клопп жамоасини тарк этади. 24 ёшли футболчи асосий таркибга кира олмади ва турли жамоаларда ижарада юришдан зерикди. Шу боис, ёзда ўзига янги иш жойи топади.

Ҳозирча, Уилсонга битта харидор бор. Ливерпулликлар “Бенфика”дан расмий таклиф олди ва бу трансферга қарши эмас.

“Ливерпуль” лиссабонликлардан Уилсон учун 13 миллион фунт сўрамоқда. Лекин бу сумма “Бенфика”га тўғри келмади. Ҳозирча, музокаралар тўхтатилди.

Аввалроқ, Ҳаррига “Брентфорд” ва “Вест Бромвич” ҳам қизиқиш билдирган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар