У “Манчестер Юнайтед” даражасидаги футболчи эмас!

“Манчестер Юнайтед” в Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд ҳужумкор футболчи Дэниел Жеймснинг “Лидс”га ўтганига муносабат билдирди.

- “Лидс” анчадан бери бу йигитни олиш истагида уни кузатиб юрган эди. Жеймс премьер-лигада ўйнашга лойиқ футболчи, лекин “Манчестер Юнайтед” даражасида эмас. “Лидс”нинг ўйин услубини инобатга олсак, Жеймс бошқа жамоаларга муаммо туғдира олади. У янги жамоасида тўпни олиши билан, катта тезликда ҳужумга ўтиш имконига эга. “Манчестер Юнайтед”нинг ўйин услуби унинг бундай ўйнашига йўл қўймасди, унга кўпроқ бўш зона керак, - деди Рио Фердинанд.

Дэниел Жеймс “Манчестер Юнайтед” таркибига 2019 йили қўшилганди. Жамоада сафида барча турнирларда  жами 74 та учрашув ўтказиб,  рақиблар дарвозасига тўққизта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!