У “Манчестер Юнайтед”ни танлаб хато қилди

“Боруссия”даги ўйинлари билан Европанинг гранд клублари эътиборига тушган Жейдон Санчо ёзги  трансферлар вақтида “Манчестер Юнайтед”га ўтган эди. Шундан сўнг, ҳужумкор футболчининг  ўйинида кескин пасайиш юз берди ва у майдонда ўзини кўрсата олмай қолди.

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жонатан Вудгейт нега ёш футболчи Манчестер клубида муаммога дуч келгани сабабини очиқлаб берди.

- Санчо “Манчестер Юнайтед”га ўтганидан кейин ишлари ўзи режалаштирганидек кетмаяпти. Мен буни жамоанинг ўйин услуби Санчога тўғри келмаётгани билан изоҳлайман. Агар Сульшер шогирдлари Дортмунд клубидек ўйнаганида ҳаммаси бошқача бўларди. Бироқ, манчестерликлар Санчога бегона услубда тўп тепмоқда.

Жейдон – ажойиб истеъдод соҳиби. Агар унинг кучли тарафларидан фойдалан олсангиз, нималарга қодирлигини кўрасиз. У яна порлай бошлашига ишонаман. Агар уни “Ливерпуль” таркибига қўшиб қўйсангиз, умуман бошқа футболчига айланади, - деди Жонатан Вудгейт.

“Манчестер Юнайтед” Жейдон Санчо трансфери бўйича дортмундликлар билан узоқ муддат музокара олиб борди ва ёзда 73 миллион фунт эвазига истеъдодли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар