У Роналдунинг ўрнини босиши мумкин, аммо Мессини эмас

Англиялик собиқ футболчи Гари Линекер франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Мутахассис ПСЖ футболчисини Криштиану Роналду ва Лионель Месси билан таққослади.

“Килиан аллақачон дунё юлдузига айланиб бўлди. Менимча у Роналдуни ўрнини боса олади, аммо Мессини эмас. Лео бошқа футболчилар қила олмайдиган ишларни қилишга қодир”, - деди Линекер.

22 ёшли Мбаппе ўтган мавсум ПСЖ сафида жами 31та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда 27та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Мбаппе айни пайтда Франция терма жамоаси таркибида “Евро-2020”да иштирок этмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар