У шу ерда қолади!

“Бавария” президенти Оливер Кан жамоанинг энг зўр тўпурари Роберт Левандовски келажаги бўйича якуний қарорга келганини маълум қилди.

Маълумки, польшалик ҳужумчи мавсум якунлангач, бошқа чемпионатга ўтишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Роберт дунёдаги энг зўр ҳужумчи. У яна бир неча юқори савияда ўйнай олади. Биз у билан шартномани узайтириш учун қўлимиздан келганини қиламиз. “Бавария” Левандовскини сақлаб қолади, - деди Оливер Кан.

Левандовскининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади. Аввалроқ, мюнхенликлар уни 60 миллион еврога сотиб юбориши мумкинлиги айтилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×