U23 Осиё кубоги саралашига қуръа ташланди. Ўзбекистон терма жамоаси D гуруҳидан жой олди

Бугун "Бунёдкор" стадионида 2022 йилги U23 Осиё кубоги саралаш баҳслари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон U23 терма жамоаси гарчи мусобақа мезбони сифатида финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган бўлса-да, саралаш учрашувларида иштирок этади.

Қуръа натижаларига кўра, терма жамоамиз "D" гуруҳидан жой олди ва саралаш ўйинларини Қувайт давлатида ўтказади.

D гуруҳи

1. Саудия Арабистони
2. Бангладеш
3. Қувайт
4. Ўзбекистон

Маълумот учун, Ўзбекистон U23 терма жамоаси 2022 йилги Осиё кубоги финал босқичи мезбони сифатида тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлади. Шу сабабли ёшлар терма жамоамизнинг саралаш учрашувларида қайд этган натижалари ҳисобга олинмайди. Вакилларимиз қатнашадиган барча баҳслар ўртоқлик ўйини мақомига эга бўлади.

Қуйида қуръанинг тўлиқ натижаси билан танишиб олишингиз мумкин:

77_4

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
10/07/2021 02:14
ШУХРАТ ШАРИФ БИЛАН АВАЗ БЕРДИҚУЛОВНИ Ф И Ф А ЖУРНАЛИ ОРҚАЛИ ЯҲШИ ТАНИЙМАН. ИСТИДОДЛИ ЙИГИТЛАР ЭДИ.
&
Турсун Ғани
10/07/2021 02:12
ҚУРАДАГИ РАСМГА ТУШГАН АКА АВАЗ БЕРДИҚУЛОВМИ. ТАНИГАНЛАР БЎЛСА АЙТИНГЛАР. ЖУДА КУЧЛИ ЖУРНАЛИСТ АВАЗ БЕРДИҚУЛОВ.
&
Турсун Ғани
10/07/2021 02:09
САУДИЯ ЯНА...