U23 Осиё кубоги ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қандай масалалар кўрилди?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон сўнгги йилларда Осиё миқёсидаги бир нечта нуфузли турнирларга мезбонлик қилиб келмоқда. Хусусан, кейинги йили 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ҳам юртимиз майдонларида бўлиб ўтади. Мазкур мусобақага тайёргарлик эса ҳозирданоқ бошлаб юборилган.

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигида мусобақа ташкилий қўмитасининг йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда яқин вақт ичида турнир ўтказиладиган стадион, меҳмонхона ва машғулот майдонларининг тайёргарлигини кўздан кечириш ҳамда уларни ОФК талабларига мос ҳолатга келтириш вазифаси белгиланди. Шунингдек, барча йўналиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

ЎФА матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×