УЕФА Миллатлар лигаси. Финал ва 3-ўрин учун бахс бир кунда бўлиб ўтади

Бироз олдин Франция терма жамоаси Бельгияни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, УЕФА Миллатлар лигаси финалига йўл олди. Кеча Луис Энрике бошчилигидаги испанлар ҳам Италиядан устун келган эди. 

Шундай қилиб, 10 октябрь куни соат 18:00да Италия ҳамда Бельгия терма жамоалари ўртасидаги 3-ўрин учун баҳс старт олади. 

Худди шу санада тунги Испания - Франция иштирокида турнирнинг ҳал қилувчи ўйини бўлиб ўтади. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 23:45да бошланади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
08/10/2021 05:03
Qaysi kanaldan kursa bularkan uzimizni kanallarni.