"UFC-267" турнири кутилган ва кутилмаган натижалар билан якунланди (фото)

  • 31 октябрь, 2021, 02:24
  • 0
  • MMA

Ассалому алайкум, азиз UFC ихлосмандлари! Бугун барчамиз сабрсизлик билан кутган "UFC 267" турнири бўлиб ўтмоқда. Бироздан сўнг, кечанинг асосий кард жанглари старт олади. Ушбу тўқнашувларни сиз билан Жалолиддин Қобилжонов матнли трансляция тарзида кузатиб боради.

Барча натижалар билан танишинг: 

Ян Блахович — Гловер Тейшейра (ғалаба)

Пётр Ян (ғалаба) — Кори Сэндхаген

Ислам Махачев (ғалаба)— Дэн Хукер

Александр Волков (ғалаба) — Марчин Тибура

Хамзат Чимаев (ғалаба) — Ли Жинлианг

Магомед Анкалаев (ғалаба) — Волкан Оздемир

Прелиум кард

Аманда Рибас (ғалаба) — Вирна Яндироба

Рикардо Рамос — Зубайра Тухугов (ғалаба)

Альберт Дураев (ғалаба) — Роман Копилов

Элизеу Залески дос Сантос (ғалаба) - Бенуа Сент-Дени

Михал Олексейчук (ғалаба) — Шамиль Гамзатов

Макван Амирхани — Лерон Мёрфи (ғалаба)

Ху Яозонг — Андре Петроски (ғалаба)

Тагир Уланбеков (ғалаба) — Алан Насименто.

2:13. ЯНГИ ЧЕМПИОН! Тейшейра иккинчи раундда амалдаги чемпиое Блаховични бўғиш усули билан мағлуб этди.

1:52. Кечанинг асосий жанги бошланиш арафасида. Яримоғир вазнда чемпион Блахович даъвогар Гловер Тейшерага қарши октагонга кўтарилмоқда.

1:45. Фантастика! Тўлиқ давом этган жангда Питер Ян ҳакамларнинг қарорига кўра ғалаба қозонди. 

1:03. Енгил вазнда вақтинчалик камар учун кечадиган Ян ва Сандхаген ўртасидаги жанг бошланиш арафасида. Спортчилар бирин-кетин чиқиб келмоқда.

00:45. Махачев биринчи раунддаёқ Хукерни мағлуб этди. Махачев раунд бошида Денни партерга олиб тушди ва кимура усули билан ғалаба қозонди. Шу тариқа, Ислом ғалабали сериясини 9тага етказиб олди.   

00:38. Узоқ кутилган Махачев ва Хукер ўртасидаги жанг бошланиш арафасида. Икки спортчи ҳам октагонга кўтарилмоқда. 

00:30. Зерикарли тарзда кечган жанг ниҳоят якунланди. Ҳакамлар қарорига кўра, Александр Волков Тибурани мағлуб этди.

00:09. Александр Волков ва Мартин Тибура ўртасидаги жанг бошланиш арафасида. Спортчилар октагонга чиқиб келишди.

11:52. ВУУУУУҲ! Чимаев биринчи раунд бошида рақибини партерга олиб тушди ва раунд сўнггида Лини бўғиш усули билан мағлуб этди.

11:35. "Main Card"ни Анкалаев ва Оздемир жанги очиб берди. Мазкур тўқнашувда россиялик спортчи ғалаба қозонди. Шу тариқа, Магомед ғалабали серияни 7тага етказиб олди.

22:58. Прелиум карднинг сўнгги жангида аёллар октагонга кўтарилди. Бразилиялик Жандиро тўлиқ этган жангда ҳамюрти Рибасбага имкониятни бой бериб қўйди. 

22:31. Асосий кардга ўтиш олдидан.  Прелиум карднинг охирги жангларидан бири Рикардо Рамос ва Зубайра Тухугов ўртасидаги жанг якунланди. Қийин кечган жангда Тухугов ҳакамларнинг қарорига кўра ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!