"UFC Vegas 36" турнирининг барча натижалари билан танишинг!

  • 5 сентябрь, 2021, 09:31
  • 0
  • MMA

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида “UFC Vegas 36”  турнири бўлиб ўтди. Унинг асосий жангида ўрта вазн тоифаси вакиллари Дерек Брансон ҳамда Даррен Тилл ўзаро баҳс юритди. Ушбу тўқнашувда Брансон 3-раундда бўғиш услуби билан ғалаба қозонди.

Шунингдек, бир қатор қизиқарли жанглар ҳам бўлиб ўтди.

Қуйида, барча натижаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Оғир вазн тоифаси

Том Аспиналл (Англия) - Сергея Спивак (Молдова) — 1-раундда Аспинал техник нокаут билан зафар қучди.

Ярим ўрта вазн

 Алекс Мороно (АҚШ) - Давида Завада (Германия) — Мороно ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, ғолиб чиқди.

Ярим оғир вазн

 Халил Роунтри (АҚШ) - Модестаса Букаускас (Литва) —Роунтри 2-раундда нокаут билан ғалаба қозонди

Енгил вазн тоифаси

Падди Пимблетт (Англия) - Луиджи Вендрамини (Бразилия) — Пимблетт 1-раундда нокаут билан зафар қучди.

Супер енгил вазн  (Аёллар)

Молли Маккэн (Англия) - Джи Ен Ким (Жанубий Корея) — Ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Маккэн ғалаба қозонди.

Ўта енгил вазн

 Жейк Шор (Уэльс) - Людвика Шолиняна (Украина) – Ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Шор зафар қучди.

Енгил вазн тоифаси

 Жулиан Эроса (АҚШ) - Чарльз Жордан (Канада) — Ҳакамларнинг бир овоздан чиқаргани қарорига кўра, Эроса ғалаба қозонди.

Ўрта вазн тоифаси

 Марк-Андре Баррио (Канада) - Лунгиамбулу (ДР Конго) — Ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Баррио ғолиб чиқди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!