"UFC Vegas 42". Мафтункор Жожуанинг юзини бежашди. Асосий жангда Макс Холлоуэй ғалаба қозонди

  • 14 ноябрь, 2021, 09:57
  • 0
  • MMA

Бугун тунда Лас Вегасда "UFC Vegas 42" турнири бўлиб ўтди.

Кечанинг асосий жангида ярименгил вазн тоифасида Макс Холлоуэй (23-6) ва Яир Родригес октагонга кўтарилди. Тўлиқ давом этган жангда Макс ҳакамларнинг қарорига кўра, 48-47, 48-47, 49-46 ҳисобида ғалаба қозонди.

"UFC Vegas 42"нинг қолган жангларидан натижалар:

Маркос Рожерио де Лима (19-7-1) Бен Ротвеллни (39-14) биринчи раундда нокаутга учратди;

Лиа Летсон (5-2) учинчи раундда Фелиции Спенсерга (9-3) нокаут эвазига ютқазди;

Мигель Баэза (10-2) учинчи раундда Хаосу Уилльямсга (13-2) мағлуб бўлди;

Кортни Кейси (10-9) ҳакамларнинг қарорига кўра, Лиана Жожуани (8-5) ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!