Улар “Челси”ни кучайтиради

Жорий мавсумдан сўнг “Челси” ҳимоя чизиғи тўлиқ янгиланиши кутилмоқда. Антонио Рюдигер клуб раҳбарияти билан янги битим бўйича келиша олмади. 27 ёшли Тьяго Сильва эркин агент сифатида Бразилияга қайтиб кетиши кутилмоқда.

Маркос Алонсо, Андреас Кристенсен ва Сесар Аспиликуэтанинг кетиши ҳақида ҳам хабарлар кўп тарқатилмоқда.

Томас Тухель  бу ҳимоячиларнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган чарм тўп усталари рўйхатини клуб раҳбарларига тақдим қилди. Унга кўра, “аристократлар” ёзда “Ювентус”дан Маттейс де Лигт, “Севилья”дан Жюль Кунде ва “Вильярреал”дан Пау Торресни трансфер қилишга уриниб кўради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар