Улар “Юве”ни кучайтира олади

Турин суперклуби жамоани кучайтириши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини шакллантирмоқда.

Маълумотларга қараганда, “Ювентус” мутасаддилари Франция чемпионатидан камида учта ўйинчини кузатмоқда ва келаси трансфер ойнаси вақтида уларни олишга ҳаракат қилади.

Италия грандидан таклиф олиши кутилаётганлар орасида “Лион” вакиллари – Уссем Ауар ва Райан Шарки, “Монако” марказий ҳимоячиси Бенуа Бадиашиленинг номи зикр этиляпти.

“Ювентус” раҳбарияти жамоани яшартириб, яқин бир неча йил ичида чемпионлик ва Европа Чемпионлар лигаси бош соврини учун курашишга қодир таркибни шакллаштириш йўлидан бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар