US Open. 18 ёшли теннисчи сенсацион тарзда чемпионга айланди

Теннис бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи Америка очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги беллашувларида чемпион номи аниқланди.

Буюк Британия шарафини ҳимоя қилган 18 ёшли Эмма Радукану 19 ёшли рақибасини мағлубиятга учратди. Канадалик Лейла Энни Фернандесга қарши кечган баҳсда Радукану 6:4, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Радукану ўз иштирокини квалификацион босқичдан бошлаган эди. У жаҳон тасниф жадвалининг 150-тартиб рақамли теннисчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!