“Uzbekistan Sport Awards-2021”: Барча номинацияларда ғолиблар номи маълум

Тошкент шаҳрида жойлашаган "Hilton меҳмонхонасида “Uzbekistan Sport Awards-2021” Миллий мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими якунига етди. 

Қўйида барча совриндорлар билан танишинг: 

Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун номинацияси ғолиби - Баҳодир Масидович. 

“Йилнинг энг фаол оммавий спорт тарғиботчиси” - Мудофаа вазирлиги спорт маркази.

“Йилнинг энг фаол спорт журналисти” – “Sport TV” телеканали журналисти Шафоат Толибжонова.

“Йилнинг энг фаол спорт фото мухбири” – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фото мухбири Алмурат Мамадаминов. 

“Йилнинг энг томошабоп спорт тадбирлари ташкилотчиси” - Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси. 

“Йилнинг энг фаол спорт мухлиси” - Абдурахмон Фозилов.

“Спорт йўналиши бўйича йилнинг энг фаол матбуот хизмати” -  Ўзбекистон футбол ассоциатсияси.

“Йилнинг энг фаол спорт сайти” - “Sports.uz”. 

“Йилнинг энг яхши ҳудудий туризм ва спорт бош бошқармаси” - Фарғона вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси. 

“Йилнинг энг фаол спорт блогери” – инстаблогер, “МY5” телеканали ходими Ҳилола Исоқова.

“Йилнинг энг яхши спорт терма жамоаси” – оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси!

“Йилнинг энг фаол спорт мактаби” - Бухоро тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби. 

“Йилнинг энг яхши мураббийи” - "Токио-2020" Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитовнинг мураббийи Хан Павел. 

“Йилнинг энг яхши ёш спортчиси” – бокс бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони Нигина Ўктамова!

“Йилнинг энг яхши ёш спортчиси” – эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони Камронбек Кадамов!

“Йилнинг энг матонатли эркак спортчиси” – пара енгил атлетика бўйича "Токио-2020" Паралимпия ўйинлари ғолиби Элбек Султонов!

“Йилнинг энг матонатли аёл спортчиси” – пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 Паралимпия ўйинлари ғолиби Нурхон Курбонова!

“Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи” – пара енгил атлетика бўйича мураббий Сардор Абдухаликов!

“Йилнинг энг яхши ёш матонатли спортчиси” – пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 Паралимпия ўйинлари ғолиби Бобуржон Омонов! 

“Йилнинг энг яхши ёш матонатли спортчиси” – пара енгил атлетика бўйича "Токио-2020" Паралимпия ўйинлари ғолиби Асила Мирзаёрова!

“Йилнинг энг сахий спорт ҳомийси”  - “ҚИЗИЛҚУМЦЕМЕНТ” акциядорлик жамияти, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва Ориэнт Финанс Банк – Хусусий акциядорлик тижорат банки.

“Йилнинг энг ҳалол ҳаками” - дзюдо бўйича халқаро тоифадаги ҳакам, Халқаро дзюдо федерациясининг кўплаб мусобақалардаги асосий баҳсларида ҳакам сифатида ишлаган Рамзиддин Саидов. 

“Йилнинг энг яхши спорт федерацияси” - Ўзбекистон камондан отиш федерацияси. 

“Йилнинг энг интилувчан федерацияси” - Ўзбекистон тарихида илк бор Олимпия ўйинларига спортчиси йўлланма олган Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси. 

“Спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қўшган ҳиссаси учун” – Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров тақдирланди.

“Йил кашфиёти” соврини – таэквондо бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов!

Мухлислар ўртасидаги сўров натижаларига кўра, “Йилнинг энг яхши спортчиси” – бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов!

Республика Комиссияси хулосасига кўра, “Йилнинг энг яхши спортчиси” Ўзбекистон Миллий кубоги ғолиби – оғир атлетика бўйича Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони Акбар Жўраев!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×