Вадим Абрамов SPORTS.uz мухбирига терма жамоанинг кейинги босқичга чиқа олмагани борасида ҳеч қаерда айтмаган сабаблар ҳақида гапирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати саралашининг охирги босқичига ўта олмаганидан сўнг Вадим Абрамов лавозимидан озод этилди.

Мураббий ушбу истеъфодан кейин SPORTS.uz сайти мухбирига интервью берди ва унда саралашнинг якуний босқичига йўл олишимиз учун бизга айнан нима етишмади? Шунингдек, сиз менга олдин ҳеч кимга айтмаган бирор-бир сабабни гапириб бера оласизми? деган саволга жавоб берди.

- Сиз мени тўғри тушунинг, биздан қўлга киритишимиз мумкин бўлган нақд олти очкони тортиб олдилар. Қолаверса, Саудия Арабистонида ҳафта давомида учта ўйин ўтказиш ўта қийин. Тайёргарлигимиз жойида эди. Иккита беллашувни ютдик. Аммо Саудия Арабистонини ўз уйида енгиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Мен ўйинлардан аввал бу жиҳатга эътибор қаратганман. Нима демоқчиман, айни пайтда саудияликлар билан теппа-тенг рақобатлаша олмаслигимиз яққол сезилиб қолди. Айниқса, бундай кучли рақибни ўз майдонида енгиш...

Илгари Саудия Арабистони билан учрашганмиз. Ачинарлиси, уларнинг майдонида гол кирита олмагандик. Бу сафар ҳам шу ҳолат такрорланди. Яна қайтараман: ҳафта давомида бирин-кетин учта учрашувни ўтказиш – бу ўта қийин ишдир. Устига-устак иқлим билан боғлиқ ҳолат футболчиларимизнинг жисмоний тайёргарлигига таъсир кўрсатмасдан қолмади. Шундай иссиқ ҳавода учта ўйин ўтказиш қанчалик мураккаблигини айтишим шарт бўлмаса керак. Шу вақт оралиғида муҳим беллашувга яхшироқ тайёргарлик кўра олмадик. Бизда икки нафар марказий ҳимоячи бор эди: Анзур Исмоилов ва Егорь Кримец. “Пахтакор”нинг бу ўйинчилари терма жамоада иш бошлаган пайтимда қўл остимда ўйнагандилар. Ёдингизда бўлса, Кримецни биринчи бўлиб олимпия терма жамоасига ўзим жалб этгандим. Ўшанда у ёш, ғўр йигит эди. Агар адашмаётган бўлсам, Кримец 1992 йили туғилган, шундайми? У миллий терма жамоада Японияга қарши ўртоқлик баҳсида қатнашган. Сўнгра, олимпия терма жамоасига чақирилганди. Ўзингиз ўйланг, терма жамоада биринчи бор иш бошлаганим ва орадан анча вақт ўтганидан сўнг яна қайтганимдан бери нақд 10 йил ўтиб кетибди. Айтмоқчиманки, уларнинг ўрнига бошқа ўринбосар тайёрлай олмадик.

"Ўзбекистон МТЖда қанча хорижлик мураббий ишлади? Куперга қадар немис мутахассиси термамизни бошқарди. Улар билан нимага эришдик, ҳеч нарсага! Рўзиқул Бердиев муносиб номзодлардан"

 

ЎФА вакили кимга Ўзбекистон МТЖ бош мураббийлиги учун мурожаат қилинганини айтди

абрамов

Абрамовнинг истеъфоси, Одилнинг ҳимояга нега қўйилгани, Исмоилов ва Кримец термага чақирилмагани, Аҳмедов фаолиятини якунлагани ва бошқа мавзуларга бағишланган анжуман

 

ЎФА Азиз Ҳайдаров бўйича қарор қабул қилди

Шунингдек, дарвозабон масаласида ҳам айнан шунга ўхшаш фикрни билдиришим мумкин. Бу сафарги термада бизда ҳақиқий биринчи рақамли посбоннинг ўзи бўлмади. Дарвозабон ва марказий ҳимоя чизиғи борасида муаммоларимиз яққол кўзга ташланиб қолганди. Қолаверса, қанот ҳимоячиларига бўлган ҳурматимни сақлаган ҳолда айтишим керакки, улар кутилган даражадаа тўп тепа олишмади. Айниқса, фурсат туғилганда ҳужумларга қўшилиб кетиш масаласида камчиликлар яққол кўзга ташланди. Шунга ўхшаш гапни рақиблар ҳужумга ташланган пайтда тўпни олиб қўйишдаги пала-партишликлар ҳам дилни хира қилгани бор гап. Иккинчи жиҳат борасидаги муаммоларимиз ҳужумга ўтиш чоғидагидан кўра шундоқ сезилиб турди. Ҳимоячилар орасида рақобатбардош ижрочилар йўқ ҳисобида эди, - деди Вадим Абрамов.

Интервьюнинг давомини қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин >>>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
05/07/2021 16:46
shu Vadim umuman kurunish bermay tursin. ochigi yaramizni yangilagani qoladi. Aqilli qanaqasiga darvoza zuri yuq. yoki himoyachila ham shu gap. Husniddin Aliqulov Doston Tursunov. Sardor Bobur Rustam Ashurmatov. bula nima hujimchimi. Umar Eshmudov. Umar hayojonlangander lekin hato qilmadiki. Aqilli qaytam qanot himoyachila dahshatki Farruh Sayfiev. Sherzod Nasrulloev. Pahtakordaki Ibrohim. qisqasi. uzingcha Amerika kashv etmasdan. uyinchilardan tugri foydalanganinga. edi. ikkii qanotka Oybek Bozorov Jaloliddin Masharipov. uynat qani. urtaga Hamrabekov Mazgavoy Ismoyilov. uynat qani. qisqasi. Vadim. ochiqchasiga uzingni aybing bilan yutqazdi MTJ.
&
Турсун Ғани
06/07/2021 10:57
Сахийликда дам берардим ҳотамга ҳам,
Сенларни деб, касал урди отамга ҳам.
Байрамларни айлантирдинг мотамга
Фанатларни тўғри тушун Бабаян.
Фанатларни тўғри тушун Абрамбой.
Мўйловинга қуртлар тушсун Вадимбой.
Виждонингга ўтлар тушсун Абрамбой.
&
cr7 lm10 $$ss
05/07/2021 18:55
E muylovinga…