Вадим Абрамов: Тошкентдаги ўйинни эслашни хоҳламасдим

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистонига қарши ўйинда майдонга тушади. Учрашув олдидан бош мураббийимиз Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ҳамма тушуниб турибти, эртага жуда муҳим учрашув бўлади.

Тайёргарлик яхши ўтди. Жароҳатлар йўқ. Қум бўрони сабаб кеча майдонда машғулот ўтказа олмадик. Лекин, билишимча рақибларимиз ҳам майдонга чиқа олмади. Шунинг учун бу муаммо иккимизга ҳам тегишли.

Саудия Aрабистони терма жамоаси ҳақида фақат ижобий фикр билдира оламан. Улардан эҳтиёт бўлиш нормал ҳолат. Лекин, Тошкентдаги ўйинни эслашни хоҳламасдим. Чунки ўшандаги натижа ўйинга мос бўлмаган. Эртанги учрашув қайси терма жамоа катта эканлигини кўрсатади.

Дастлабки икки ўйиндаги стадионимизда чим ўзига ҳос эди, тепароқ эди. Тўп ҳаракати секинлашди. Бугун мана янги стадионни кўрамиз. Саудиянинг ўйин видеоларини кўриб чиққанимда амин бўлдимки, бу ерда чим ҳолати қулай. Бу билан боғлиқ муаммо бўлмаса керак", -деди мураббий. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
14/06/2021 23:20
Вадем Абрамов Эртага ғалаба қозониб беринг ва ўша Тошкентда ўтган ўйинни майли бир умур эсламанг. Биз ҳам унутайлик ўша даҳшатни.
&
Dilshodbek shokirjonov
14/06/2021 21:05
Omad
Baxil Alihuja
14/06/2021 20:25
Вадим Карленович, хохлайсизми хохламайсизми, эслашга мажбурсиз! Сиз хар бир уйин учун энг катта жавобгарсиз! Сизни хатоингиз эвазига ташаббусдан очко ололмагансиз! Хеч булмаса дуранг булганда хам, хозир 1-уринда булар эдик. Тупни олдирилса, уйинни саклаш имкониятингиз хеч качон булмаган! Хар бир мураббийда бир неча режа булиш керак, сизда доимо 1тагина режа булади, холос!
Анвар Жовлиев
14/06/2021 20:06
Уша уйин жуда аламли булганди
Фаридун Камолов
14/06/2021 19:51
Amin
&
Ашуров Бахтийор
14/06/2021 19:44
Ҳаа-а нима бўлганда ҳам,эртага футболчиларимизнинг юзлари ёруғ бўлсин Амин!!!