Вадим Абрамовга ҳеч қачон етиб бормайдиган хат

Салом, Жаноб Абрамов! Мен ўзбек халқининг фарзанди, оддий бир журналист - Яҳёхўжа Улуғхўжаев сиз ҳеч қачон ўқимаслигингизни билсам ҳам хат ёзяпман. Ўйин тугаганига кўп бўлгани йўқ, аммо негадир юракдаги алам тарқамаяпти... Билмадим, Отабекнинг ўйиндан сўнг ҳўнграб йиғлагани, Хожиакбарнинг охиригача курашгани, Ойбекнинг кўзларидаги дард, Одилнинг сўнгги учрашуви ёки кўзи ожиз мухлиснинг қўнғироғи сабаб бўлдими кўзларимдан уйқу қочди. Шу боис, ўтириб сизга хат ёзишга қарор қилдим.

Биласизми, Ўзбекистон жуда катта мамлакат эмас, лекин халқининг юраги жуда кенг. Биз бундай мағлубиятларни ғилт этиб ичимизга индамай ютиб кетаверамиз. Бир неча соатдан сўнг сиз истеъфога чиқасиз. Буни ҳамма билиб турибди, лекин бугун қандай ухлайсиз? Менку майли, тонггача телбалардек хомуш ўтириб чиқсам керак. Сизчи, сиз? Қандай буни ҳазм қиласиз? Биламан, сиз чинакам «дипломат» одамсиз. Узр сўрашга ҳам улгурдингиз. Афсуски, бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

Эртага ҳам тонг отади. Эртага ҳамма яна ишга йўл олади, аммо бугун майдонда эгнидаги либос, ватан шаъни, миллат ғурури, иззат-нафс учун «жанг» қилган йигитлар олдидаги айбингизни қандай ювмоқчисиз? Бизку, ўрганиб кетдик, лекин Ўзбек футболининг янги авлодини 4 йиллик ширин орзуларидан маҳрум қилганингизни ҳеч ҳазм қила олмаяпман.

укдпзукдпузкдп

Мен аслида нималар бўлганини балки билмасман, ҳатто футболни сиз сингари чуқур тушунмасман, бироқ тан олинг, бугун жамоа эмас, сиз енгилдингиз. Сиз ватан шаънини ҳимоя қиладиган 90 дақиқани хорижлик «олифта»га бой бердингиз. Энг кулгилиси нима биласизми? Сиз фаолиятингиздаги энг катта «жанг»ни бой бердингиз, лекин энди жабрини биз тортамиз. Бугунги ўйинни мен билан бирга томоша қилган кичик жиянларим ҳозир ҳиқиллаб хонасига кириб кетди. Айтингчи, уларни ким овутади? Йўқ, жиянларимни қўйинг, бугун бутун оламда ўзини ёлғиз қолиб кетгандек ҳис қилаётган ватандошларингизни ким овутади? Сиз уларнинг ҳар бирига қўнғироқ қилиб кўнглини кўтара оласизми? Менимча, бунга йиллар кетади. Истасангиз ҳам қўлингиздан келмас экан. Бўлди, бўлди телефонингизни чўнтагингизга солиб қўйинг.

плукўпукўлпукп_1

Ҳозир миллионлаб ватандошларимизнинг мен каби ичи бўм-бўш. Кимлардир чекка-чеккада кўз ёш тўкмоқда. Яна кимлардир бисотидаги бор сўзлар билан дардини тўкиб олишга жой излаяпти. Майли, сезиб турибман. «Бу номани ёзишингиздан мақсад нима?», деб ҳайрон бўларсиз. Эътибор берманг, мен шунақароқман. Кимнидир айбдор қилмоқчи эмасман. Шунчаки, сизга дилимдагиларни айтгим келди. Биламан, сиз ҳеч қачон менга жавоб қайтармайсиз. Бунга сизни тоқатингиз етмайди. Хатим чўзилиб кетган бўлса мени кечиринг. Аслида, сизга хайрли тун тиламоқчи эдим. Нега шунча гапни сизга айтдим ҳайронман. Айтимку, ғалатироқман. Эътибор берманг. Ширин тушлар кўринг, жаноб Абрамов. Биз энди анчагача ухлай олмасак керак...

Я . У

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rustam Aliqulov
16/06/2021 03:18
Federatsiyani tarqatishkerak
&
Умаров Саидкамол
16/06/2021 03:08
Зур йозибсиз ока,узи бошидан Абрамов йокмасди у арманга фарки ек Узбекистон уни ватанимас,у узбек эмас бу туйгулани тушунмиди.Кунимиз энди шунга коган экан.биз узи шунакамиз Абрамов кетгандан кейн яна битта арманни обкеб кобкоямиз)
Akbarali Abdunazarov
16/06/2021 09:31
Абрамовга бу зигирча таьсир килмайди, бет булганда шу таркибни хам куядими,9 йил уйнаетган Галиулин, олдинги 2 та уйинда яхши уйнаетган Зоотеевми, еши утган Одил Ахмедовни химояга куядими, еки тажрибасиз И.Йулдошевни химояга куядими, бирорта суньий уйиндан ташкари холат кила олмади, О.Хамробековни уртага куйган уни натижаларини бир солиштириб куринглар жуда кам гол киритган, О.Бозоровни бошидан куйиш керак эди, Насафдан Ш.Насруллаевни умуман таркибга олмади Зоотев нима каромади учун олинган, Отабек Шукуровга рахмат шу бола жон жахди билан уйнади!Киска и Эрматов энди ишингизни давом этсангиз бу турушда насиб булса Непал, Бангладеш, Мянма каби жамоаларга хам ютказамиз, Узбек футболиста жон куйдирадиган рахбарлар борми узи!
&
Abdushukurov O
16/06/2021 08:22
Давлат бюджетининг текинхўр ва емахўр футболидан нима ҳам кутиш мумкин... ЎФАда ҳам, болалар футболида ҳам, чемпионатларимизда ҳам муаммолар бартараф этилмаганлиги кўринмоқда. ҚЎРҚОҚ ТАКТИКАНГИЗ УЧУН РАҲМАТ СИЗГА АБРАМОВ! АҲМЕДОВНИ ҲИМОЯГА ҚЎЙИШИНГИЗ ВА АҲМОҚОНА ЎЗГАРИШЛАРИНГИЗ УЧУН ҲАМ КАТТА РАҲМАТ!
Mashhur Solijonov
16/06/2021 12:05
Мени достларим футболчилар анча мунча жамоа ичидаги сирларидан хабардорман футбол ичидаги 2та 3та ифлосликларни айтай узбек футболида камандангизга тренер керак болиб мурожат килсез тренер жамоа бошлигига айтади судяни оберасанми ёки мен айтган футболчиларними деб шарт кояди.мисол учун андижон шу шартни курбони буляпди судяни оберолмади дордан кочган уйинчиларни тикиштирди.футболчи жамоага келиб уйнамасдан туриб кутарма пули сорайди масалан 2та машина 200минг доллар бу хорамхор клуб хужайинигахам ёкади чунки у хокимятдан 4та машина 400минг доллар пул олади футболчи шунга жон деб имзо кояди 4тага имзо кояди 2тани хечнима кимасдан олади 2тани клуб хожайинига колади шунака харомлар сон саноксиз бизни футболда мен бир футболчини биламан венгрия жамоаларидан харидор келди бормади нега бормадинг десам узимизда пул зорку дейди бу ёги узизга малум саудия эшшак килишб ташлади
Mashhur Solijonov
16/06/2021 12:03
Мени достларим футболчилар анча мунча жамоа ичидаги сирларидан хабардорман футбол ичидаги 2та 3та ифлосликларни айтай узбек футболида камандангизга тренер керак болиб мурожат килсез тренер жамоа бошлигига айтади судяни оберасанми ёки мен айтган футболчиларними деб шарт кояди.мисол учун андижон шу шартни курбони буляпди судяни оберолмади дордан кочган уйинчиларни тикиштирди.футболчи жамоага келиб уйнамасдан туриб кутарма пули сорайди масалан 2та машина 200минг доллар бу хорамхор клуб хужайинигахам ёкади чунки у хокимятдан 4та машина 400минг доллар пул олади футболчи шунга жон деб имзо кояди 4тага имзо кояди 2тани хечнима кимасдан олади 2тани клуб хожайинига колади шунака харомлар сон саноксиз бизни футболда мен бир футболчини биламан венгрия жамоаларидан харидор келди бормади нега бормадинг десам узимизда пул зорку дейди бу ёги узизга малум саудия эшшак килишб ташлади
Фаридун Камолов
16/06/2021 10:15
Bir pavtor gollarni koʻrsinlar futbolchilar shunaqa ham sharmandalik gollar qutib yubotadimi
Zaxriddin Nuriddinov
16/06/2021 10:04
Ассолому-алайкум дартдошлар !
Мен алам килаверганидан ичкарида вакилим булиши учун углимни футбол мактабига бериб тайёрлаб келдим хозир Локо 2 да уйнаяпди кеча шу бола кузимдан ёш чиккагини курди энди углимни Абрамовга ухшаган далбанлар кулига тушмаслик учун кийнги углимни шу муаммоларга карши курашадиган сферага бермокчиман БИЗ НИМА КИЛИБ БУСАЯМ ЖЧ ГА ЧКИШИМИЗ КЕРАК
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
16/06/2021 10:00
Vadim bunchalikka boradi deb uylamovdim. OLDIN zur uynatkani uchun bu murabbiydan kup narsa kutuvdim ochigi. lekin kunglimni bir chetiga har safar bir safol qiynardi Vadim Neftchi olgan vaqt raqobardosh klub buladi deb kup bor uylovdim unga bir narsa kursatib olmovdi. keyin eslayman Loka eng zur sastav yiggan vaqt ham. karomat kursatib olmovdi. kechaki uyinga jamoa emas. Vadim yutqazdi.
Jaxongir AXMEDOV
16/06/2021 07:45
Nega murabbiyga osiloramiz ayibi bordur lekin 75 % Uyinchilarimizda yaxshi uynashmayapti bu uyini bilan Jaxon chempiyanatiga chiqmagani maqul edi shu buldi
&
F.F.F
16/06/2021 07:06
Nega har safar Abramov, Kuper, Babayan,Qosimov aybdor boladi? Nega butun bir katta xatoga faqat murabbiy aybdor boladi? Nega shu katta futbol tizmini muammolari opchiqmisla? Nega asloda hammamiz aybdormiz siz jurnalistlar har bitta detalni tahlil qilib o'ziladan murabbiy yasavoganilar bilan barnibr taktika qoyishi bilmidigan jurnalistsila. Mtjni chiqaolmaganu narmal holat, borimiz shu gap faqat murabbiydamas gap ichki championatda, hakamlarimizda, yutqizvotkanda kop gol ôtkazmaslig uchun himoyani oylidigan ichki chamoionatdegi trenerlarda, ayb yil boshida milardlab pullani davlatdan olib oldiga eplab zadacha qoyomidigan boqimanda clublarimizda, ayb katta katta pullarni savyasiz liganerlarga berishga tayyor ammo sifati bir tiyn chimi rasvo maydonlari o'zini bolalar futboliga ravo korgan go'rso'htalarda, ayborlar fitfilyonta faqat har doimdek murabbiyi so'kamiz....nachora savyamiz kuchimiz o'tkir tilimiz faqat bechora murabbiylarga yetadi.
&
Abdushukurov O
16/06/2021 08:26
ТЎҒРИ. ҚАЧОНГАЧА БИЗНИНГ ЧЕМПИОНАТ ФУТБОЛЧИЛАРИМИЗДАН ФАРҚ ҚИЛМАЙДИГАН ЛЕГИОНЕРЛАРГА ПУЛ САРФЛАРКИН. ЕМАХЎР ВА ТЕКИНХЎР ФУТБОЛИМИЗНИНГ "ЮЗИ" ШУ-ДА...
&
Ашуров Бахтийор
16/06/2021 10:20
Айб мураббийда ҳам,футболчиларда ҳам эмас.Ҳамма гап текинхўр корупционар тизмида.Масқарабоз Абрамовни бош мураббийликка олиб келганлар ҳам ўшалар.Қисқаси ўзбек футболи корупция ботқоғига ботиб бўлган.Биз қачонки корупция ботқоғидан чиқсакгина футболимизда олға силжиш бўлади!!!
&
F.F.F
16/06/2021 10:56
Tori afsuski futbilimizdegi mavjud tizmam boshqa tizimlar bilan aloqador... qachonki boshqa sohalada rivojlanamiz osha siz etkan sohaladegi botqoqlikladan chiqamiz kegn futbolam rivojlanadi, misol usoqqa bormilik Karyes, Japan, Australia yaqqol misol ulada nitolka futbol yaxshi, boshqa sohaladeyam
.... ....
16/06/2021 06:26
Abramov otgan asrda qobketgan consepsiyalari bilan 35 milion ozbeni qora kozlarini mayus qildi. Kooper paytida, Kooper sekin sekin talantlani termaga chaqirib ochbervotudi. Tvar Federatsiya rahbarlari uzgargandan keyin 2 million yiliga tolawwi xoxlami, bazi bir fottbalistladan foydalanib birinchi uyini falastinga boy berdirib Kopperi yoqotiwganidi. Baliq Boshidan sasidi diip etgan mawoiqa. Tepadigi gnidala ketmaguncha ozbek fotbolidan Brazilyani sostavini obkeb ozbekiston nomidan uynatsayam uwalaniyam sindirib Afgoniston darjasiga tuwirib qoyadi tepadigi hoinla!
Parmanov Bexruz
16/06/2021 05:34
Abramovni almashtirishdan foods yuq Ermatovni ketkizish kerak. Vijdoni bulsa Abramov orqasidan ketsin u xam esimda Mirabror Usmonov davrida usmirlarimiz xam yoshlarimiz xam olimpiya xam uz urniga ega edi. Vetnamni yutgan terma jamoadan xozir Kim uynayapti qarangchi vetnamda esa usha terma jamoani 80% futbolchilari xozir asosiy tarkibda Ermatovni oxirgi uyinini eslaylar juda shubxali boshqargan (Argentina bilan afrikani qaysidir jamoasi edi rossiyadagi jch) futbol korrupsiyaga botgan bu Ermatovni bilan terma xam uzb futbol xam xarob buladi Ermatovga istefo istefo istefo.
Фозилжон Нишонов
16/06/2021 03:32
Афсус яна 4 йил мундиални кутишга тугри келаркан.Умрим кифоя киладими йукми АЛЛОХ билади.50 йилдан бери доим шу сафар мундиалга чикамиз деб умид килардим.Аввалари-у СОБИК СССР даврида жахон чемпионатига мамлакат командаси чикар эди,лекин 1/4 финалдан нарига утолмасди,чунки буни уша вактдаги дуне футболи мутасаддилари исташмас эди.Нимага-ки СССРни хамма давлатлар емон курар эди.Энди-чи десангиз энди узимизни мутасаддилар исташмайди чамамда.Тренерга келсак менга колса шу ТОЖИКИСТОННИ хозир бошкариб турган УСМОН ТОШЕВ га топширишларини истардим.Чунки унда хам тактик усуллар буйича хам рухий усуллар буйича яхши малакаси бор экан.Буни у Тожикистонда ишлаб курсатиб куйди.
Xakimov Uktam
17/06/2021 10:25
Яхёхўжа менда бир фикр бор шуни ОЛИБ чиқинг илтимос мураббийдан хам ЎФА мутасаддиларидан хам айб изламасдан хар бир вилоят ФУТБОЛ мутахасисларига бир донадан яяхххшшши футболчи етказиб бериш юклатилса 5 6 йилда ўзи мевасини бериб қолар.
Абдухаликов Мухаммад
16/06/2021 18:01
Абрамовна мен езганман Косимов ва бердиевни кушиш керак деб химояга паст буйли химоячиларни куйиаслик керак эди
&
Ашуров Бахтийор
17/06/2021 13:47
Ўзи ҳақиқатдан футболчиларимизнинг бўйлари кичрайган.Лекин Миржалол ва Бердиевни ёрдамчиликка умуман тўғри келмайди.
Абдухаликов Мухаммад
16/06/2021 17:41
Жаноб абрамовдан барса харажатларни ундириш керак
Абдухаликов Мухаммад
16/06/2021 17:40
Жаноб абрамовдан барса харажатларни ундириш керак
Абдухаликов Мухаммад
16/06/2021 17:40
Жаноб абрамовдан барса харажатларни ундириш керак
Baxil Alihuja
16/06/2021 12:55
Узбекча гапиришни хам билмайдиган армандан нимани хам кутиш мумкин? Бабаянц ни оркасидан бу хам ... килиб куйди!
Олдинги фикрларни кўрсатиш

Минбар

Барча блоглар