Вальдано: Неймар Мессидан қутулди, лекин, Мбаппе унга янги бош оғриғи бўлиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ бош директори Хорхе Вальданонинг фикрича Бразилия терма жамоаси етакчиси ҳисобланган Неймар “Барселона”дан ПСЖга ўтиб, ўз муаммосини ҳал қила олмади. Чунки, кўпчиликнинг фикрича Неймар каталонияликлар сафида Мессининг соясида қолиб кетмаслик учун ҳам жамоадан кетган. Бироқ, Вальдано ПСЖда Килиан Мбеппедек истеъдод эгаси борлиги ва у Неймар учун янги бош оғриғи бўлиши мумкинлигини айтди.

“Мбаппе Golden Boy мукофотини қўлга киритди ва у бунга ҳақли деб ўйлайман. Менда шундай фикр уйғонмоқдаги, Мбаппе Неймар учун янги бош оғриғи бўлиши мумкин. У Мессидан қочиб қутулди, аммо бу ерда Мбаппе билан курашишига тўғри келади”, - дейди Вальдано.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!