Вальверде: Луис Суареснинг ўйини менга ёқди

 

“Барселона” жамоаси бош мураббийи Эрнесто Вальверде “Олимпиакос”га қарши (0:0) ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирар экан, нурсиз дуранг бўлишига қарамай Луис Суареснинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилганини айтди.

“Бугун Луис Суареснинг ўйини менга ёқди. Яна бир бор такрорлайман, баъзида гол сантиметргалар боғлиқ бўлиб қолади. Футболчиларим хавфли вазиятлар яратаётганидан хурсандман. Бу яхши симптом. Рақиб даврозаси олдида самарадрлик эса яна бўлади. Бугун гол уриш учун вазиятларимиз кўп бўлганди”, – деди Вальверде.

Маълумот учун, ЕЧЛ "D" гуруҳи 4-туридан кейин "Барселона" 10 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ҳисобида 7 очко бўлган "Ювентус" иккинчи поғонада бормоқда. "Спортинг" (4 очко) ва "Олимпиакос" (1 очко) мос равишда 3-4 ўринларни эгаллаб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!