Василий Ломаченко ва Теофимо Лопес ўртасида иккинчи жанг бўйича келишувга эришилди

Манбаларнинг хабар беришича, профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида (-61,2 кг) Василий Ломаченко (15-2, 11КО) ва Теофимо Лопес (16-0, 12КО) ўртасидаги 2-жанг бўйича келишувга эришилди. Жанг шартномаси ҳам тайёр, фақат имзолаш қолган. Мазжур тўқнашув декабрь ойида "Madison Square Garden" аренасида бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Теофимо Лопес 14 август куни IBF йўналишида мажбурий даъвогар Жорж Комбобосга (19-0, 10КО) қарши рингга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!