"Верона" - "Рома" учрашувида футболчиларга қўйилган баллар. Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

Италия чемпионати 4-турида "Рома" сафарда "Верона" билан куч синашди. Беллашувда римликлар кутилмаганда имкониятни бой беришди.

Дастлаб Пеллегрини 36-дақиқада ҳисобни очганди. Меҳмонларнинг бу голига мезбонлардан Барак 49 ва Капрари 54-дақиқада иккита билан жавоб қайтарди. Орадан кўп ўтмай Илич ўз дарвозасини ишғол ққилиб меҳмонларнинг ишини осонлаштирганди. Бироқ Фараони 63-дақиқада жамоасига ғалаба келитувчи гол муаллифига айланди.

Учрашувни ҳамюртимиз Элдор Шомуродов асосий таркибда бошлади ва 66-дақиқада алмаштирилди. Шу тариқа, ҳужумчимиз илк А Серияда "Рома"нинг асосий таркибига киритилди.

Статистика билан шуғулланувчи whoscored.com нашри ушбу баҳсда қатнашган футболчиларнинг ўйинини баҳолади. Элдор Шомуродов жамоасидаги энг паст олган 3 футболчидан бири бўлди.

Безымянный_5

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ал-химик
20/09/2021 16:36
"Бу гал ютқиздик, кейинги гал ютамиз албатта" дерди-ю қайсидир кинода