Вейналдум ПСЖга ўтганидан афсусда

Нидерландиялик футболчи Жоржиньо Вейналдум ПСЖга ўтганидан афсусланмоқда. Бу ҳақда "Daily Star" нашри хабар берди. 

30 ёшли ярим ҳимоячининг дўсти у ўзини бу ерда яхши ҳис қилмаётганини ва Париж клубига ўтиши хато бўлганлигини айтмоқда.

Жоржиньонинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. У ПСЖ сафига ёзги трансферлар ойнасида эркин агент сифатида келиб қўшилганди. 

Вейналдум бу мавсум Франция чемпионатининг 4 ўйинида майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)