Виктор Жалилов: Йигитлар ғалабани Одил Аҳмедовга бағишлади

Ҳозиргина Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги ўйин (2:0) якунланди. Ушбу баҳсдан кейин майдон эгалари бош мураббийи Виктор Жалилов матбуот анжуманида иштирок этди.

– "Машъал" жамоасига қарши ўйнаш ҳамма жамоаларга қийин бўлмоқда. Уларга қарши шунчаки ўйин ўтказганимизни эслолмайман. "Машъал"да ишлаб, "Навбаҳор"га қарши ўйнаганимизда ҳам шундай ҳолат кузатилганди. Бугун омад биз томонимизда бўлди. Ўтган йили ушбу жамоага иккита ўйинни бой бергандик, шу нохуш анъанани бузганимиздан хурсандман. Йигитларга матонат кўрсатишгани учун раҳмат айтаман. Аббосжон Ғуломов ўйиннинг сўнгги дақиқаларини жароҳат билан ўтказди. Асосийси, учрашувни ғалаба билан якунлашни уддаладик.

Жисмоний тайёргарлигимизда ижобий ҳолат кузатилмоқда. Аниқ маълумотларни ҳозир алоҳида келтириб ўтмайман. Иван Соловьёв бугунги ўйинга жароҳат билан тушди. "Насаф"га қарши кечган ўртоқлик учрашувида уни майдонга туширмагандик, бугунги ўйинга асрагандик. Бугун эса укол билан майдонга тушди, ўйнашни ўзи хоҳлади. Жамоа 2:0 ҳисобида олдинда бораётганда, психологик томондан ҳисобни сақлаб қолишга интилади.

Бугунги рақибимизни яхшилаб ўргангандик. Видеотаҳлиллардан ташқари, статистик маълумотларига ҳам эътибор қаратдик. Бугун рақиб уч ҳужумчи билан ўйнаган бўлсада, улардан кам ҳужум уюштирмадик. Ҳамма гап ҳужумчининг майдонда нечталигида эмас.

Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, йигитлар бугун ғалаба қозониб, ушбу ғалабани Одил Аҳмедовни қўллаб-қувватлашга бағишлашларини айтишди. Одилнинг термамизга яна фойдаси тегиши аниқ эди, лекин у миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
22/06/2021 00:39
Бугун Горан Пандиев ҳам футболдан кетди, мағрур ва ажойиб тарзда. Одил сенга шунақа кетиш насиб қилмадида. Сен бизнинг қалбимизда 1умур яшайсан Одил. Сен ифлос Бабаян ва Абрамовдек тўнкаларнинг чиркин ўйинлари қўрбони бўлдинг. Аҳмедов камида Қосимовдек кузатишимизга арзирди. Бунёдкорни кучайган, Даврида миллионларга учмай Пахтакорга садоқат билан қолиб, юлдизли таркибли Буноёдкорга қарши рақобатдда ўз жамоангни етаклаб мардонавор жангчи сифатида ажойиб ўйинлар кўрсатганинг эсимизда. МТЖ сафида 2011йил Қатар майдонларини юлдузли жамоамиз сафида Серверу, Кападзе, Ҳайдаров, Бақоевлар билан жавлон уриб ўйнаганинг эсимизда бир умур қолади. Начора сенга тақдир шундай кетишни раво кўрибди Одилжон Аҳмедов.
&
Ашуров Бахтийор
21/06/2021 11:50
Зўр футболчи бўлиш билан бирга вақтида кетишни ҳам,билиши керак экан.
77 77
21/06/2021 04:58
Мехнатинга рози бул одил рахмат