Виктор Кумиков:

“Андижон” клуби сафарда “Қўқон-1912”га қарши учрашувда ғалабани қўлдан чиқарди. Мезбонлар охирги сонияларда пенальтидан гол уриб мағлубиятдан қутулиб қолдилар. Учрашувдан кейин “Андижон” устози Виктор Кумиков шундай деди:

- Ростини айтганда, изоҳ бергани ҳеч қандай кайфиятим йўқ. Очколар икки жамоага ҳам керак эди. Иккала жамоа ҳам курашди, ҳаракат қилди. Аммо очко бизга эҳтимол кўпроқ зарур эди. Чунки уларни турнир жадвалидаги ҳолати яхшироқ эди. Иккинчи марта охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборганимиз жуда ачинарли. Пенальти борасида ҳеч нима дея олмайман. Чунки жарима майдони ичида футболчилар кўп эди. Одатда бундай пала-партиш вазиятда ҳамма қоидани бузади. Ҳисоб 1:0 бўлиб турган пайтда кимнидир томонига жарима зарбаси белгиланади. Лекин бизга омад кулиб боқмади. Дарвозамизга пенальти белгиланиши шарт бўлган экан. Эҳтимол, эҳтиросларга берилиб кетаётгандирман. Лекин ўзинглар тушунасизлар, ўйинни ютаётиб охирги сонияларда дуранг бўлиб қолиши...Шунинг учун бироз жахлим чиқяпти.   

Дарвозабон тўпни нариги томонга тепиб юбориши керак эди. Шунинг учун унга эътироз билдирдим. Дарвозабон фэйр-плей бўлади деб ўйлаган, аммо бундай бўлмади ва улар тўпни оширди ва пенальти, фэйр-плей бўлмади.

Бизда номдор футболчилар йўқ. Бу ерга “заявка” муддати тугашига бир кун қолганда келганман. Шунчаки, таркибдаги бор ўйинчилар билан ишлаяпман. Бу Испания, Италия ёки Англия лигаси эмас. Чемпионатда ҳамма жамоанинг савияси деярли тенг ва барчаси билан ўйнаса бўлади. Кўп нарса омадга боғлиқ. Тўғри, шу билан бирга маҳоратга ҳам боғлиқ. Барибир ҳамма клуб билан бемалол курашса бўлади. Қозоғистон лигасида эҳтимол “Пахтакор” етакчи бўлармиди?! “Қайрат”, “Астана” ва “Пахтакор” чемпионлик учун асосий даъвогарлар бўларди, менимча.

Қайси мураббий гол урганидан кейин ўйинни чўзинглар деб айтади? Кўриниб турибди, улар ўйинчиларимга нисбатан қўпол ўйнашди, очиқчасига. Аксинча, мен йигитларимизга ҳаракат қилинглар, рақибни қарши ҳужумда “ушланглар” деб кўрсатма берганман. Уч нафар футболчи билан ҳужумга қўшилинглар дедим, шу ўйинчиларни ўзи гол уришга етади. Шундай вазиятлар ҳам бўлди. Аммо фойдалана олмадик. Балки куч етмагандир. Агар футболчиларимизни жисмоний ҳолатини ва мавсумга қандай тайёргарлик кўрганини билганимда бошқача бўлармиди...Мавсум давомида футболчиларни имкон қадар ўйинларга яхшироқ тайёрлашга ҳаракат қиляпман. Фақат охирги паллаларда бироз кучимиз етмай қоляпти. Суперлигани асосийси биз тарк этмасак бўлгани. Қолгани мени қизиқтирмайди, - деди Кумиков.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар