Виктор Кумиков:

“Андижон” – “Насаф” (1:1) ўртасидаги қийин ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Виктор Кумиков қатнашди.

- Қийин жамоа билан ўйнадик. Аммо ғалаба қозонишимиз учун яхши имконият бўлганди. Ўйин охиридаги пенальтидан фойдалана олмаганимиз режаларимизни барбод қилди. Бундай ҳолатда учрашув ҳақида ҳеч нима гапиргинг ва таҳлил қилгинг келмайди. Афсус, пенальтини икки марта тепдик, бироқ гол ура олмадик. Билмадим, ўйинчиларимизнинг даражаси балки шудир ёки омадимиз келмади. Кайфиятим жуда ёмон. Футбол ҳақида гапиришни ва муҳокама қилишни хоҳламайман. Сизлардан узр сўрайман, изоҳим шу.

Албатта, натижадан қанақасига қониқишим мумкин? 89-дақиқада пенальти тепдик, бироқ гол ура олмадик. Кейин яна қайта тепиш имкониятини беришди, яна гол ура олмадик. Агар пенальти бўлмаганида кайфиятим бу даражада бўлмасмиди?! Лекин биз ўзимизни қийин вазиятдан олиб чиқиб кетишимиз мумкин бўлган қулай имкониятдан фойдалана олмадик ва бунга ўзимиз айбдормиз. Билмадим, эҳтимол чарчаб қолишгандир.

Ҳеч ким йигитларга тажовузкорликни камайтиришга кўрсатма бермади. Аксинча, худди биринчи бўлимдагидек давом эттиришни ва рақибни янада кўпроқ сиқувга олишни тайинлагандим. Футболчиларнинг руҳияти шунақа, ҳисобни ушлаб қолишни ўйлашади. Шу боис ҳам майдонда шундай нарсалар юз берди. Рақиб фойдасига ҳеч нима содир бўлмаган вазиятда пенальти белгиланди. Ким билади, қанақа пенальти юз берди, тушунарсиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар